Skip to main content
Мақола ва тақризлар

«Аҳмад Аъзам сўзнинг қадрига етган инсон эди» (Мурод Муҳаммад Дўст)

By Yanvar 27, 2014No Comments
Таниқли адиб ва мунаққид Аҳмад Аъзам 64 ёшида оламдан ўтган. Унинг сўнгги йилларда буйрак етишмовчилиги билан оғригани айтилади.Марҳум бугун Тошкентдаги «Камолон» қабристонига дафн этилган.

Аҳмад Аъзам мунаққид ва ёзувчи бўлиш билан бирга, Ўзбекистондаги икки йирик сиёсий мухолифат ташкилоти-«Бирлик» ва «Эрк»нинг таъсисчи аъзоларидан бўлган ва кейинроқ бир муддат Ўзбекистон парламентининг депутати сифатида ҳам фаолият олиб борган эди.

Унинг дўсти ва ҳамкасби, таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг хотирлашича, Аҳмад Аъзам сиёсат билан шуғулланганидан афсусланмаган ва ҳаётининг сўнгги йилларида оғир хасталикка чалинганига қарамасдан, ўзини бутунлай адабиётга бағишлаган.

Leave a Reply