Skip to main content
Мулоқот

Аҳмад Аъзам билан Ўзбекистон 20 йиллигига бағишланган суҳбат (4 Июль 2011)

By Iyul 4, 2011Oktabr 30th, 2017No Comments

Биринчи савол будир: Нима қилдингиз?

Яъни Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён нима билан машғул бўлдингизу ортда қолган 20 йил ичида қандай хатоларга йўл қўйдингиз, деб сўраймиз таниқли ўзбеклардан. Бу суҳбатлардан мақсад “20 йил”, деб осонгина айтиб қўйиладиган улкан бир даврни конкрет одамлар ҳаёти мисолида реал тасаввур қилишга уринишдир. Биринчи суҳбатдошимиз таниқли ўзбек адиби ва журналисти Аҳмад Аъзамдир.

Нега у?

Биринчидан, исми ҳам, фамилияси ҳам “А”дан бошланади.

Иккинчидан, Ўзбекистонда демократик ҳаракатни бошлаганлардан бири ҳам, кейинчалик сафдошлари ташқарилаб, ўзи Ўзбекистонда қолган ҳам Аҳмад Аъзамдир.

Учинчидан, туркум суҳбатларимиз икки асосий саволининг иккинчиси пайдо бўлишига айнан шу адибнинг бир новелласи (“Нима қилиб қўйган эканман?”) сарлавҳаси туртки бердики, айнан шу омил туфайли ҳам туркумни бошқа биров билан эмас, Аҳмад Аъзам билан бошладик.

Leave a Reply