Шоир Рауф Парфи тирик бўлганида 70 ëшга кирар эди. Шу муносабат билан шоирнинг яқинлари, дўстлари, шогирдлари “Қурултой” эшиттиришида уни яна бир бор хотирлашди. «Қурултой» дастурида иштирок этган шоирнинг дўсти¸ мунаққид ва ëзувчи Аҳмад Аъзам шоир Рауф Парфини эслаш учун махсус тадбирлар керак эмас¸ деб ҳисоблайди:
– Рауф Парфи ўзбек шеъриятининг устунларидан биридир. Токи ўзбек шеърияти бор экан, Рауф Парфи ҳар куни эсланаверади. Шоирнинг ҳар бир сатри бугунги кунимиз xaсталигига ташхис каби янграйди, дейди мунаққид.